Ўйинига юқори балл берилган Шомуродов майдонда энг яхшиси эди, лекин...

  • 21 декабря, 2020, 10:10
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Аввалги ўйинда А Серия етакчиси – “Милан”дек қудратли жамоа дарвозасига иккита гол уриб, бир очко олган “Женоа” навбатдаги турда лига дебютанти “Беневенто”га имкониятни бой бериши кутилмаган натижа бўлди.

Роландо Маран жамоаси кучли клублар билан яхши ўйнаб, ўзининг тўғридан тўғри рақобатчиси бўлганларга  ютқазмоқда.  Кўпчилик мутахассислар ва мухлислар кейинги пайтда мураббийнинг таркиб танлашдаги ва ўйинчи алмаштиришдаги хатоларига эътибор қарата бошлади.

Элдор Шомуродовнинг “Беневенто” билан бўлган учрашувдаги ўйинини таҳлил қилаётган хорижлик экспертлар ҳам шу фикрда. Бу баҳсда Маран ҳужум марказида Элдорни ўйнатди. Дестро орқароқдан ва Пьяцца чап қанотдан ҳужум уюштирди. Бу футболчилар орасида ўзбек ҳужумчиси майдонни кенг олиб ҳаракат қилди. Тўпни эгаллаш учун кўп куч сарфлади, ярим ҳимояда ҳам тер тўкишга мажбур бўлди. Бу ҳолат “Женоа”да таркиб борасида муаммолар борлиги билан изоҳланмоқда. Жамоада ҳужумчиларни қулай вазиятга олиб чиқадиган ва аниқ пас билан таъминлай оладиган креатив футболчилар йўқ.

132060279_4157701000907455_6318613193909933252_o

Элдорнинг майдонда энг яхши ўйинчи бўлганини қуйидаги маълумотлар кўрсатиб турибди.  Шомуродов 58-дақиқада захирага олингунга қадар “Женоа” сафида энг фаоли эди. Whoscored сайти шу паллада унга 6,2 балл қўйган. Бу кўрсаткич бўйича Элдор “Женоа” аъзолари орасида кучли бешликка кирган эди.

58 дақиқа давомида ўзбек легионери саккизта аниқ пас оширди. Ҳужумчи учун яхши кўрсаткич. Икки марта дарвоза томон хавфли зарба берди. Дестро эса 72 дақиқа давомида бирорта зарба бергани йўқ. Шунингдек, Шомуродовнинг бир бор рақибни бирга бир вазиятда алдаб ўтгани ва бир марта хавфли вазият яратгани ҳам мутахассислар томонидан алоҳида қайд этилди.

Экспертларнинг таъкидлашича, гол ўтказиб юборилганидан кейин Роландо Маран Элдор Шомуродовнинг ўрнига Горан Пандевни тушириб хатога йўл қўйди. Чунки баҳс давомида Элдор рақиб дарвозаси сари йўл топиш учун тинимсиз интилаётган, фаол ва яхши ҳаракат қилаётган футболчи сифатида  ўйиндаги кескинликни ушлаб турганди. Майдонда курашни давом эттиришга ҳақли эди.

132057306_4157701944240694_5409132574527158500_o

Шомуродов захирага олинганидан кейин “Женоа” ўйинидаги кескинлик пасайиб кетди. Жамоа барибир мағлубиятдан қутила олмади.

Умуман олганда, “Женоа” шу куни ҳимояда ёмон ўйнади. Мезбонларга мавсумдаги тўртинчи ғалабани келтирган ҳар икки гол ҳам, генуялик ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг урилди. “Женоа” ўйинини таҳлил қилсак, жамоанинг энг кучли чизиғи ҳужум экани яққол кўринади. Жаноб Маран ҳар учрашувда ҳужумчилар рокировкасини амалга оширмасдан, ҳимоячиларнинг ишончли ўйини, майдон марказида ўйинни ташкил қиладиган ва ушлаб турадиган плеймейкер масаласини ҳал қилишга эътибор қаратса яхши бўларди.

“Беневенто”дан учралган мағлубиятдан сўнг, “Женоа” 19-поғонага қайтди. Бу натижа Мараннинг курсисини яна қимирлата бошлади.

Генуяликлар 2020 йилдаги сўнгги учрашувини 23 декабрь куни ўтказади. Шу куни Роландо Маран шогирдлари сафар учрашувида “Специя” меҳмони бўлади. “Специя” ҳозирча 17-ўринда бормоқда ва жамоа ҳам мавсум охирига қадар А Серияда жон сақлаб қолиш учун курашади. Агар Маран ўз жамоасини шу каби рақобатчиларга қарши учрашувларда ғалабага илҳомлантира олмаса, қуйи лига эшиклари каттароқ очилиб бораверади. Чунки, “Женоа” мусобақа жадвалининг қуйи қисмида жойлашган тўғридан тўғри рақобатчилари “Торино”, “Парма”, “Удинезе”, “Беневенто”га ютқазди.

Буёғига, Роландо Маран ғалаба калитини топмаса бўлмайди...

“Женоа” мухлислари Шомуродовга шарт қўйди!

Шомуродов асосий таркиб ҳужумчиси эканини исботлади!

Роналдуга ўйин бермаган Шомуродов бугунги тўқнашувда енгилмас “Милан”ни тўхтатиши керак!

Шомуродов ҳақида танқидчилар фикрини ўзгартирадиган 11 факт!

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Liverpool fan
21/12/2020 10:23
Скамакка эмас Пандев тушдику