Ўйнамасам ҳам, “Реал”да қоламан!

“Реал” ҳужумчиси Мариано Диаснинг клуб билан амалдаги шартномаси келаси ёз якунланади.

Карло Анчелотти доминиканлик футболчига янги мавсумда ҳам имконият бермоқчи эмас. Клуб раҳбарияти ҳам Диасга янги шартнома таклиф қилмайдиган бўлди.

“Қироллик клуби” ёз ичи 29 ёшли футболчидан қутилмоқчи бўлди. “Реал” тарбияланувчисига фақатгина “Сельта”дан қизиқиш бўлганига қарамай, виголиклар расмий таклиф билан мурожаат қилгани йўқ.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Диас шартномаси охиригача Мадридда қолади ва келаси ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этади.

Диас шу кунга қадар клублар миқёсида жами 214 та учрашувда қатнашиб, 84 та гол ва 12 та ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!