Ўз "Супермен"ига эга, саралашда Италиядан устун келган, "банклар юрти" ҳисобланадиган Швейцария терма жамоаси билан танишамиз

"ЖЧ-2022" стартига тобора оз вақт қолмоқда. Мухлис ва мутахассисларни интизорлик билан куттираётган турнир тез орада бошланади.

Қайси терма жамоалар "ЖЧ-2022"да иштирок этишини яхши биласиз. Агар ҳамон бундан хабардор бўлмасангиз, яна бир бор эслатиб ўтиб кетамиз.

кубокмира

Мундиал стартига 6 кун қолган ва биз кетма-кетликда термалар билан сизни таништириб ўтамиз. Демак, "G" гуруҳи вакили Швейцария орқали ўзига хос "челленж"имизни давом эттирамиз.

Швейцария терма жамоаси, Швейцария футбол ассоциацияси (Swiss Football Association, SFA).

Ташкил топган: 1895 йил (ФИФА'га 1904 йил аъзо бўлган).
Бош мураббий: Мурат Якин.
Жамоа сардори: Гранит Жака (лақаби "Супермен").

Илк расмий баҳси: Франция - Швейцария 1:0 (1905 йил).
Энг йирик ғалаба: Швейцария - Литва 9:0 (1924 йил).
Энг йирик мағлубиятлар: Швейцария - Англия 0:9 (1909 йил) ва Венгрия - Швейцария 9:0 (1911 йил).

Айни дам мазкур терма жамоа FIFA рейтингида 15-ўринни банд этиб турибди. Уларнинг рейтингда энг юқори кўрсаткичи 3, энг пасти эса 83-ўрин бўлган.

Ушбу юрт термаси бунга қадар ўтказилган жаҳон чемпионатларида 12 бора иштирок этган. Илк бор "банклар юрти" вакиллари 1934 йилги Италия яшил майдонларида ўтган мундиалда қатнашишга муваффақ бўлган. Энг яхши натижаси 1934, 1938 ва 1954 йилларда қайд этилган. Ўшанда жамоа нимчорак финалда ўз юришини тўхтатган.

switz

Турниргача босиб ўтилган йўл

Швейцария терма жамоаси мундиал йўлланмаси учун кечган саралаш баҳсларида ажойиб тарзда иштирок этди. 5 жамоа ичида терма 1-ўринни қўлга киритди.

Саралаш турнирида "қизил ҳочлилар" 18 очко билан 1-ўринни банд этди. 5 ғалаба ва 3 дуранг қайд этган терма вакиллари 15 гол уриб, ўз дарвозасидан 2 тўп олиб чиқди. 

Бундан ташқари, жамоа "ЖЧ-2022" олдидан бир қанча учрашувлар ўтказди:

шве

Таркибдаги футболчиларнинг трансфер нархи таниқли "Transfemarkt" талқинига кўра, 281 миллион еврони ташкил этади.

Бош мураббий Мурат Якин қуйидаги футболчиларни Қатардаги мундиалга жалб этган:

Дарвозабонлар: Грегор Кобель, Йонас Омлин, Филипп Кен, Ян Зоммер.

Ҳимоячилар:  Мануэль Аканжи, Нико Эльведи, Рикардо Родригес, Сильван Видмер, Фабиан Шер, Эрай Жемерт .

Ярим ҳимоячилар: Ардон Ясари, Гранит Жака, Денис Закария, Жердан Шакири, Жибриль Соу, Кристиан Фасснахт, Мишель Эбишер, Ноа Окафор, Ремо Фройлер, Ренато Штеффен, Рубен Варгас, Фабиан Ридер, Фабиан Фрай, Эдимилсон Фернандеш.

Ҳужумчилар: Бреэль Эмболо, Харис Сеферович.

swit

"ЖЧ-2022"даги тақвими

Аввал айтганимиздек, Швейцария футбол бўйича энг нуфузли турнирнинг "G" гуруҳида Бразилия, Сербия ҳамда Камерун каби термалар билан бир гуруҳдан жой олган. Уларнинг тақвими қуйидагича:

24 ноябрь 

15:00 Швейцария - Камерун.

28 ноябрь 

21:00 Бразилия - Швейцария.

2-дан 3 декабрга ўтар кечаси

00:00 Сербия - Швейцария.

 

Шоҳрух Зоиров тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!