Ўзбек боксчиларининг промоутери Эдди Хирннинг энг кўп зарар кўрган жанги қайси бўлган?
Бугунги кунда бокс оламидаги энг катта промоутерлик компаниясидан бири бу шубҳасиз, Эдди Хирнга тегишли бўлган "Matchroom" компанияси ҳисобланади. Бир қанча ўзбек боксчилари Исроил Мадримов, Шаҳрам Ғиёсов, Муроджон Аҳмадалиев ҳам мазкур промоушен мижози эканлиги барчангизга яхши маълум. Мазкур компания бевосита жанглар трансляцияси бўйича "DAZN" платформаси билан ҳамкорлик қилиб келади. "DAZN Group" Эдди Хирн билан кичик интервью ташкил қилди. Мазкур суҳбатни сизларнинг эътиборингизга ҳавола қиламиз.
- Айтингчи, сиз пул тиккан ва катта зарар кўрган боксчи ким бўлган?
- Люк Кэмпбеллнинг Василий Ломаченкога қарши жангги, дея оламан. Мен бу жангга анча катта маблағ сарфлаган эдим. Кэмпбелл эса, жангда имкониятни бой берди. Буни тушунаман, чунки бу Ломаченко. Шу билан биргаликда мен ҳам мазкур жангдан анча зарар кўрдим.
- Ўзингиз каби катта промоутерларни қайси бири билан бир кун вақт сарфлашингиз керак бўлса, кимни танлар эдингиз: Боб Арум (Top Rank), Эл Хеймон (Premier Boxing Champions) Френк Уоррен (Queensberry).
- Балки Боб Арум, деган бўларим. Биз олдинда биргаликда режа қилган ҳали анча жанглар бор...
- Энтони Жошуа ёки Диллиан Уайтдан бирлари танангизга зарба бериши керак бўлса, қай бирини танлайсиз?
- Энтони Жошуани. Чунки Диллиан кучли тана панчери.
- Қачондир сиздан дўстингиз пул сўраганда "йўқ", деганмисиз?
- Ха. Бундай вазиятларда жуда эҳтиёткор бўлиш керак. Чунки, ҳатто дўстлардек кўринганлар орасида ҳам маддоҳлари учрайди. Агарда, мен у билан жуда яқин бўлсам ва унда ёрдамим ҳақиқатда зарурлигини билсам, ёрдам берган бўлардим.
- Бир вақтлар сизга "қайси боксчининг промоутери бўлишни хоҳлардингиз?" деганларида, Деонтей Уайлдер, деб жавоб берган эдингиз. Ҳозир фикрингиз ўзгаргандир?
- Теофимо Лопес. У жуда иқтидорли боксчи ва Тайсон Фьюрини ҳам айтган бўлардим.
Фикрлар