Ўзбек дўпписи бу сафар кимга насиб этди? (Видео)
Кеча Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси Олий Хоккей лигаси - Буюк ипак йўли кубоги доирасида Санкт-Петербургнинг "СКА-Нева" клубини қабул қилди ва 4:2 ҳисобида зафар қучди.
Мазкур беллашувда рақибнинг хавфли зарбаларини бартараф этиб, "Ҳумо"нинг ғалабасига улкан ҳисса қўшган дарвозабон Дмитрий Лозебников кечаги учрашувнинг энг яхши хоккейчиси бўлди ва ўзбек дўпписини қўлга киритди.
У ушбу дўппини Артём Ворониндан қабул қилиб олди. Эслатиб ўтамиз, "Ҳумо" жамоасида ўзига хос анъана мавжуд. Унга кўра, ўйин давомида ўзини кўрсатган хоккейчига ўзбек дўпписи топширилади.
Фикрлар