Ўзбек футболчиси қозоғистонлик мухлисларга мурожаат қилди
Россиянинг “Нижний Новгород” клубидан Қозоғистон Премьер-лигаси вакили “Қайрат” жамоасига кўчиб ўтган Иброҳимхалил Йўлдошев янги қозоғистонлик мухлисларга мурожаат қилди.
- Ҳаммага салом. Мен Иброҳимхалил Йўлдошевман. “Қайрат” футбол клубига қўшилганимдан хурсандман. Тез кунларда кўришгунча! Олға, “Қайрат”, - деди Иброҳимхалил Йўлдошев.
Чап қанот ҳимоячиси ҳисобланган 22 ёшли легионеримиз 2021 йилдан бери “Нижний Новгород” жамоасида ўйнаб келаётган эди.
Россиядаги фаолияти давомида 63 та учрашувда қатнашган ҳамюртимиз ўз ҳисобига учта гол ва бешта ассист расмийлаштирган.
“Қайрат” клуби Йўлдошевни кейинчалик тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи билан 2024 йилнинг охиригача ижарага олди.
Иброҳимхалил Йўлдошев “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Истеъдодли футболчи Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат Суперкубоги соҳиби бўлган.
Йўлдошув Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга ҳам эришган.
Фикрлар