"Ўзбек Канелоси" қайси промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилмоқчи?

Икки вазнда WBA Asia камари соҳиби бўлган, "Ўзбек Канелоси" номи билан машҳур Ҳусниддин Пўлатов айни вақтда Андижонда ўз машғулотларини давом эттирмоқда. У Жанубий Кореянинг "Cocky Buffalo" промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилар эди. Анчадан буён Ўзбекистонда бўлиб турган ушбу боксчимизга фаолиятига оид қандай янгиликлар борлиги, "Cocky Buffalo" билан ҳамкорлик давом этадими каби саволлар билан мурожаат қилдик.

- Катта янгиликлар бор, деб айта олмайман. Чунки, коронавирус сабабли бутунжаҳонда карантин ҳолати ҳукм сураяпти. Шунинг учун, айтарли бирор маълумот бера олмайман. Тўғри, анчадан буён Ўзбекистондаман ва шу ерда машғулотлар олиб бормоқдаман. Карантин ўз ниҳоясига етиб, касалликлар бартарф бўлса, яна Вьетнамга қайтиш истагим бор. Яъни, "Cocky Buffalo" билан ҳамкорликни давом эттиришим мумкин. Шунингдек, Россиядан ҳам таклифлар бор. Мураббийларим билан маслаҳатлашган ҳолда, вазиятга қараб иш кўрамиз. Ҳозирча, шуларни айта оламан. Нима бўлган тақдирда ҳам янада яхши натижаларни қайд этиш ниятидаман!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!