Ўзбек клуби фаолиятини тўхтатдими? - Диёр Имомхўжаев жавоб берди
Интернетда Фарғонанинг "Истиқлол" клуби тугатилгани борасида хабарлар тарқалди. Ушбу маълумот бўйича ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида қуйидагиларни маълум қилди:
- Фарғонанинг "Истиқлол" клуби фаолиятини давом эттира олмаслиги бўйича хат билан мурожаат қилди. Бу биз учун қайғули хабар. Чунки "Истиқлол" кам сонли хусусий клублардан бири ҳисобланади.
Афсуски, Фарғонадаги "Истиқлол" аренаси масаласи ижобий ҳал этилмади. "Нефтчи" ҳам, "Истиқлол" ҳам ундан сургун қилинган. Про лига учрашувлари трансляциясини йўлга қўйиб, чўлли Ғузордан, чекка Яйпандан, тоғли Зоминдан жонли эфирга чиқдик. Аммо Фарғонанинг қоқ марказида жойлашган аренада бирорта футбол кўрмадик.
ЎзПФЛ "Истиқлол" футбол клубидаги иш ўрнидан четда қолаётган футболчиларга бошқа жамоаларга ўтиш имкониятини яратиб беради. Фарғоналик юз минглаб футбол мухлисларига эса мустаҳкам сабр тилаймиз, - деди Диёр Имомхўжаев.
Фикрлар