Ўзбек полвони шоҳсупада!
Ads
 

Финляндиянинг Тампере шаҳрида спорт курашлари бўйича давом этаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ғазнасига яна бир медаль қўшилди.

Юнон-рум кураши бўйича 50 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан Илҳом Баҳромов мусобақа давомида туркиялик Жемал Мутлу, қозоғистонлик Алпомиш Достонбекни мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқди.

Бироқ ёш спортчимиз финал йўлланмаси учун баҳсда бўлажак жаҳон чемпиони - эронлик Поя Сулат Дадмарзга кичик ҳисобда ютқазди. Шундай бўлса-да, бронза медаль учун гиламга чиққан Илҳом Баҳромов муҳим учрашувда хитойлик Хайфенг Ченгни енгиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.

SPORTS.uz

Минбар

Барча блоглар