Ўзбек-қозоқ боксчилари ўртасидаги принципиал жанглар эсингиздами? Ўзаро "ҳисоб-китобимиз" қандай?

  • 13.02.2026 20:36
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Кичик жаҳон чемпионатига қиёс қилинувчи "Странджа" турнирига ҳам оз вақт қолди. Гарчи, ушбу турнирга Куба ва умуман Европа ҳамда Осиё қитъасининг бокси ривожланган мамлакатлари энг кучли таркиби билан ташриф буюрса-да, барибир асосий рақобатчи Қозоғистон терма жамоаси бўлади, десак янглишмаган бўламиз.

Маълумки, “Марказий Осиё дербиси” дея ном олган, ўзбек-қозоқ боксчилари ўртасидаги ҳар қандай қарама-қаршилик жуда қизиқарли ва шиддатли ўтади. Мана шундай соғлом рақобат бир неча йиллардан буён давом этади ва бу омил ҳар икки мамлакат боксини жаҳонда етакчи бўлишига олиб келди.

Биз бу борада бежизга сўз юритмадик. 

Ҳа, қўшниларимиз билан исталган тўқнашув мухлисларда ёрқин таассурот қолдиради. Лекин улар орасида шундай принципиал қарама-қаршиликлар борки, улар нафақат икки юрт, балки бутун бокс оламида қизиқиш уйғотган, десак муболаға бўлмайди. 

Демак, уларни ёдга оламиз... 

Рустам Саидов - Мухтархон Дилдабеков: Улар икки бор тўқнаш келишган ва ҳисоб 1:1 кўриниш олган. 

Элшод Расулов - Адилбек Ниязимбетов: Иккиси 4 маротаба дуч келишган ва умумий ҳисоб 2:2 кўриниш олган. 

Ҳасанбой Дўсматов - Биржан Жакипов: Бу қарама-қаршилик ҳам жуда қизиқарли бўлганди. Якуний ҳисоб 1:1 бўлган.

Ҳасанбой Дўсматов - Сакен Бибоссинов: Сўнги йилларда улар орасидаги ҳар қандай босқичдаги жанг, финалдан олдинги финал мақомига кўтарила олган эди. Иккиси 4 маротаба тўқнаш келишган. Умумий ҳисоб 3:1 Дўсматов фойдасига. 

Баҳодир Жалолов - Камшибек Кўнкабоев: Улар жами 10 бора тўқнаш келишган ва 7:3 ҳисобидаги устунлик вакилимиз тарафида. 

Хуллас, Марказий Осиё дербисидаги мана шундай қизиқарли баҳслар ҳали узоқ давом этади. Зеро, бу икки юрт боксчилари жаҳон бокс оламидаги етакчиликда давом этади, деган фикрдамиз. 

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!