Ўзбек спорти мутасаддилари Ислом Бирдамлиги спорт федерацияси раҳбари билан учрашди
Хабарингиз бор, айни кунларда Туркиянинг Конья шаҳри V Ислом бирдамлик ўйинларига мезбонлик қилмоқда.
Ушбу нуфузли мусобақада юртимиз пара атлетларини қўллаб-қувватлаш учун Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев ҳам Коньяга етиб келди.
Мухторхон Ташходжаев Туркиядаги ташрифи давомида илк учрашувини Ислом Бирдамлиги спорт федерацияси раҳбари шаҳзода Абдулазиз Бин Турки Ал-Фаисал Ал Сауд билан ўтказди. Ушбу учрашувда шунингдек, Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этди.
Учрашув давомида томонлар айни вақтда давом этаётган V Ислом бирдамлик ўйинларида делегацияларнинг иштироки, спортчилар учун яратилган шароитлар ва кутилаётган натижалар юзасидан ўзаро фикр алмашди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида спорт соҳасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, олий даражадаги учрашувлар доирасида расмий ҳужжатларни имзолаш масалалари муҳокама қилинди.
Фикрлар