Ўзбек теннисчилари Африкада ғалаба қозонмоқда
Африка қитъасидаги мамлакат - Тунисда теннис бўйияа аёллар ўртасидаги халқаро турнирда дунёнинг йигирмага яқин мамлакатидан келган теннисчилар ғолиблик учун куч синашмоқда.
Мусобақанинг жуфтлик беллашувларида иштирок этаётган теннисчиларимиз - Арина Фольц ва Альбина Хабибулина дастлабки даврадан муваффақиятли ўтди.
Словениялик Нина Поточник билан бирга учинчи рақамли жуфтликни ташкил қилган Арина Фольц биринчи ўйинда словакиялик Барбора Палкатова ҳамда чилилик Ивания Мартинични 6:1, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Қозоғистонлик Александр Гринчишина билан ҳамкорликда ўйнаётган Альбина Хабибулина эса Германия вакиллари - Катарина Герлач ва Марлин Тилгнер устидан 6:1, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Фикрлар