Ўзбек тўпурари ҳаммани ларзага солмоқда!

Беларусь чемпионатининг сўнгги уч мавсумида порлаган тўрурарларнинг икки нафари ўзбек футболи тарбияланувчилари – Жасур Яхшибоев ва Бобур Абдухолиқовдир. Уларнинг ҳар иккисига “Энергетик-БГУ” жамоаси трамплин вазифасини ўтаб бермоқда.

Бу мамлакат футбол жамоатчилигини биринчи бўлиб Жасур Яхшибоев ҳайратга солган. “Энергетик-БГУ”да ярим мавсум  ўйнаганига қарамай, ҳужумкор футболчимиз 2020 йили мавсумнинг ҳақиқий қаҳрамони бўлди.

Мавсумни минсклик “талабалар” футболчиси сифатида бошлаган Яхшибоев бир неча ой давомида тўққизта гол урди ва кейинчалик “Шахтёр-Солигорск” сафига қўшилди. Янги жамоада ҳам етакчилик қобилиятини кўрсатган Жасур яна еттита гол уриб, тўпурарлар пойгасида иккинчи, бундан ташқари чемпионатнинг энг самарали ўйинчиси бўлди.  

Беларусь олий лигасини чемпион сифатида тарк этган Яхшибоев кейинчалик “Легия” жамоаси сафида Польша чемпионати ғолиби бўлди.

Муваффақиятли юриш уни ижарага олган “Шериф”да ҳам давом этди ва Молдова чемпионатида ғолиб чиққан Жасур ўзи ўйнаган учта жамоада учта мамлакат чемпионига айланди.

Яхшибаев

Унинг энг катта натижаси эса, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида “Сантьяго Бернабеу”да “Реал”нинг дарвозасига киритилган голи бўлди. Мана шу бир неча гол Яхшибоевга бир неча тарихий кўрсаткичларни олиб келди.

Айни пайтда Жасур Яхшибоев “Легия” жамоасига қайтган ва асосий таркибдан жой олиш учун бўладиган кураш ва рақобатларга тайёрланмоқда.

Бу мавсумда эса, Бобур Абдухолиқов ўзини кўрсата бошлади. У қайд этаётган кўрсаткичлар Жасур Яхшибоевникидан анча устун.

Бобур олий лигадаги иккинчи мавсумида 11 та учрашувдан фақат учтасида – “Слуцк”, “Ислочь” ва “Шахтёр-Солигорск” жамоаларига қарши ўйинларда рақиб дарвозасига йўл топа олмади. Қолган саккизта баҳсда ўз ҳисобига 12 та гол ва тўртта ассист расмийлаштирди. “Энергетик-БГУ” чемпионатда энг кўп – 24 та тўп киритган ва ана шу голларнинг тенг ярми ўзбек ҳужумчисига тегишли.

Тўпурарлар баҳсида Бобур рақобатчиларидан камида икки баравар ўзиб кетган. “Энергетик-БГУ” ҳамюртимизнинг хизматлари эвазига ҳар ўйинда ўртача иккитадан ортиқ тўп киритган ягона жамоага айланди. Ҳали бирор бошқа жамоа голлари сонини 20 тага етказа олмаган.

Ўзбек ҳужумчиси голлари сони ва сифати бўйича ҳаммани ҳайратга солмоқда. Бундан ташқари, Бобур бор эътиборини фақат футболга қарата олиши билан бошқа ўйинчилардан ажралиб туради. Майдонда нима рўй беришидан қатъи назар, ҳатто унга нисбатан қўполлик қилинганда ҳам ўзини йўқотмайди, деб ёзмоқда https://sportpanorama.by  сайти ҳамюртимиз ҳақидаги таҳлил хулосасида.

Маълумотларга қараганда, Бобур Абдухолиқовга бошқа жамоалардан қизиқиш бўлмоқда ва унинг фаолиятида янгилик бўлиб қолиши мумкин.

Табиийки, Бобур Абдухолиқов ва у билан бир жамоада ўйнаётган Абдулқодир Ҳусанов, Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, Аббосбек Жумақуловнинг самарали ўйинлари “Энергетик-БГУ”ни мусобақа жадвалида биринчи ўринга олиб чиқди.

20220502165032

“Энергетик-БГУ” навбатдаги учрашувини 27 июнь куни ўз майдонида “Днепр-Могилёв”  жамоасига қарши ўтказади.

Ҳужумчининг гапи “Рома”ни жунбушга келтирди. Унга чиқиш эшиклари кўрсатилди!

Шомуродовни “катта марра” кутиб турибди!

Шомуродовга рақобатни бой берган ҳужумчи “Реал”да Бензема ўрнини эгаллайди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
24/06/2022 21:52
ha endi bu bola qupolliklarni kuraverib pishib ketkanda. Bechora yosh uyinchilarimizni ayrim ismini aytishka ham or qilamiz shula oz buncha qupol uynarmidi. hozir ham davom etapti keraksiz joyga nagli qupollik qilish bu uzini asli nasli paslegini bilderib quyadiganlan bor hozir ham. Sudiyalarni ham kuzi kur. uyin vaqt bulsa yoki qanday mamentka bulsa ham. erkaklarni uyinni desa buladi. lekin. yosh uyinchiga tashlanib uyin davomiga tizginidan chiqishini hohlaydiganla. ham bor