Ўзбекистон - Эрон: Бизда легионерлар кўпроқ. Трансфер қиймати борасида қайси терма устун?

"ЖЧ-2026" саралаши Осиё минтақасида 3-тур учрашувлари бошланиш арафасида. 

Мазкур турда Ўзбекистон терма жамоасини Эронга қарши ўйин кутиб турибди. "А" гуруҳининг етакчилари ўртасидаги беллашув 10 октябрь куни соат 19:00да старт олади. Ўйин Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ўтказилади. 

Таниқли "Трансфермаркт" портали талқинига кўра, Эрон терма жамоасининг умумий трансфер қиймати 47,45 миллион еврони ташкил қилади. Форслар таркибидаги энг қиммат футболчи "Интер" форварди Меҳди Тареми ҳисобланади (10 миллион евро). Шунингдек, "Шабаб Ал-Аҳли" аъзоси Сардор Азмуннинг нархи 8 миллион еврони ташкил қилади. 



Вакилларимиз Ўзбекистон терма жамоасининг "Трансфермаркт" порталидаги баҳоси 35,55 миллион еврони ташкил этиб, таркибимиздаги энг қиммат футболчи Аббосбек Файзуллаев ҳисобланади (6 миллион евро). Шунингдек, "Рома" аъзоси Элдор Шомуродов ҳам таниқли портал талқинига кўра, анча юқори баҳоланган (5 миллион евро). 



Ўзбекистон терма жамоасига чақирилилган футболчиларнинг 12 нафари легионер ҳисобланади ва шулардан икки нафари кучли бешлик чемпионатларида (Абдуқодир Ҳусанов, "Ланс" ва Элдор Шомуродов, "Рома") тўп тепади. 

Эрон таркибида жами 9 нафар футболчи легионер бўлиб, шулардан 1 таси (Меҳди Тареми, "Интер") топ-5 чемпионатларида клубида ҳаракат қилади. 



 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
07/10/2024 21:52
Хусанов 5 млн.админлар оркада коляпсизлар.
&
Socceruzb
07/10/2024 21:23
Азмун йўқ, -8 миллион. Ҳусанов ҳозир 5 миллионга кўтарилган