Ўзбекистон - Исроил: Матнли трансляция
Ўйин бошланди
Айни вақтда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионатидан ўрин олган Ўзбекистон - Исроил баҳси старт олди. Мазкур беллашувдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.
- 90+9

Бўлди ўйин тугади! Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпиоанатидан чиқиб кетмоқда. Алам билан рақибдан кам ўйнамаган ҳолда мағлуб бўлдик ва нимчорак финалда юришимизни тўхтатдик.
- 90+8
Исроилликлар ўйинни чўзишни бошлади
- 90+8
Ўхххх ўйин сўнггида бизда ажйоиб имконият юзага келди
- 90+7
Ҳаммаси тугади! Рақиб бундай ҳужумларидан кейин ҳисобни очиши аниқ эди. Стандарт вазиятдан марказга пас ва паларартишликдан фойдаланган Ҳалали гол урмоқда
- 90+3
Рақиблардан ҳужумлар тўхтамяпти.
- 90

Иккинчи таймга 8 дақиқа қўшиб берилди
- 90
Ўххххххххх ҳозиргина бизнинг омадимиз келди. Рақиб футболчиси бўш қолган дарвозага тўпни жойлаб қўя олмади
- 87
Хусанов Рамосни ёқиб олди. У рақиб ҳужумчиларини бирма-бир майдон билан юзлаштирмоқда
- 83
Ўйин сўнггида ҳимояга қамалиб қолдик. Рақиблар кетма-кет зарбалар бермоқда
- 82
Исроил голга жуда яқин келди.
- 80
Исроилликлар провакация қилмоқда. Ҳакам эса бизнинг футболчиларга дакка беришдан чарчамаятпи
- 77
Хусанов бугун ўзини яхши тарафдан кўрсатмоқда. У яна бир хавфли ҳужумни йўқ қилди
- 77
Исроил футболчилари тўпни юқорилатиб олдинга тепмоқда. Бизникилар муносиб кутиб олмоқда
- 74
Дарвозамиз олдида стандарт вазият. Ҳимоячиларимиз ўз жойида
- 67

Ўзгариш! Аҳраров ва Маҳамаджанов ўйинга қўшилди. Асқаров ва Абдураззаков захирага олинди
- 66
Хусанов супер! Рақиб ҳужумчиси қарши ҳужумга қочди. Катта бўшлиққа чиқиб борди ва дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Хусанов эса подкат билан хавфни бартараф қилди.
- 61
Исроилликлар қарши ҳужумга ўтди, лекин Тургеман ҳужумдан унумли фойдалана олмади
- 59

Ўйинда ўзгариш! Неъматжанов ўрнига Ҳолдоҳонов майдонга туширилди
- 58
Рақиб ҳимоячиси ва дарвозабони хатога йўл қўйди. Бурчак зарбасидан фойдалана олмадик
- 53
Абдираҳматов катта тезлик билан олдинга ўтди ва унга жиддий қўполлик амалга оширилди. Ҳакам эса жим.
- 52
Вакилларимиз кўп узоқдан зарба йўлламоқда. Набват Ортиқбоевга
- 50
Файзуллав узоқдан ўз омадини синаб кўрди. Рақиб ҳимоячи унга бироз ҳалақит берди ва тўп дарвозага қарарб йўл олмади
- 47
Рақиблар таймни зарба билан бошлади. Кенжаев ўз ўрнида
- 45

Иккинчи тайм бошланди
- 45+2
Ҳакам хуштакни чалди ва дастлабки бўлим ўз ниҳоясига етди
- 45

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди
- 37
Ҳайдаров шогирдларидан анча хавфли хужум амалга оширилди. Файзуллаевнинг ажойиб зарбасини дарвозабон қайтарди
- 31
Ўйиндаги илк бурчак зарбаси амалга оширдик. Файзуллаевнинг пасини рақиблар қайтарди. Ҳужум иккинчи темп билан давом этди ва Аббосбекниг зарбасидан кейин тўп стадиондан чиқиб кетишига сал қолди
- 28
Ўйин темпи бироз тушди
- 24
Исроилнинг навбатдаги ҳужуми юзага келди. Ўнг қанотдан узатилган пасни Тургамен голга айлантира олмади
- 20
Ўхххххххххххх! Рақибларни дарвоза тўсини қутқариб қолди. Аббосбек Файзуллаев қанотдан ажойиб рейд амалга оширди ва марказга пас берди. Эсановнинг зарбасига бироз омад етишмади.
- 18
Неъматжанов кетма-кет 3-бор қоидани бузмоқда. Бу кетишда у огоҳлантирилади
- 15
Рақиб кутилмаганда хатога йўл қўйди ва бизда яхши имконият бўлиши мумкин эди, лекин Неъматжанов ҳимоячига нисбатан қоидани бузди
- 14
Европа вакиллари ҳужум қилишдан тўхтамаяпти. Жамоа устунликни қўлга олишга ҳаракат қияпти
- 12
Рақиблардан яна бир ҳужум охирига етмади. Бироқ ҳужум иккинчи темп билан давом этди ва зарба тўсинга тегди
- 10
Исроилликлар ҳам олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда. Қанотдан уюштирилган ҳужум бартараф қилинди
- 7

Вакилларимиз ҳисобни очган эди. Аммо Неъматжанов рақиб дарвозабонига нисбатан ўйин қоидасини бузгани маълум бўлди
- 5
Дастлабки дақиқаларда ўйин асосан майдон марказида кечмоқда
- 1

Ўйин бошланди

Изоҳлар (0)