
Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси: Футболчиларга қўйилган баллар билан танишинг
Ўзбекистон миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионати саралаши гуруҳ босқичининг 7-турида Қирғиз Республикасини ўз уйида қабул қилиб, минимал 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Ушбу беллашувдан сўнг машҳур Sofascore ва Fotmob порталларининг вакилларимизга қўйган баллари билан батафсил танишинг.
Sofascore портали ҳамюртларимизнинг ўйинини шундай баҳолади:
Асосий таркибимиз: Ўткир Юсупов (6.9), Абдуқодир Ҳусанов (7.5), Рустам Ашурматов (7.8), Абдулла Абдуллаев (7.6), Фаррух Сайфиев (6.7), Ҳожиакбар Алижонов (8.8), Отабек Шукуров (7.3), Одилбек Ҳамробеков (7.2), Жалолиддин Машарипов (7.3), Аббосбек Файзуллаев (8.1), Элдор Шомуродов (7.6).
Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар: Иброҳимхалил Йўлдошев (6.8), Русланбек Жиянов (6.6), Зафармурод Абдураҳматов (6.5), Акмал Мозговой (6.7).
Бошқа бир машҳур Fotmob портали эса футболчиларимизга қуйидагича балл қўйди:
Асосий таркибимиз: Ўткир Юсупов (6.9), Абдуқодир Ҳусанов (7.7), Рустам Ашурматов (7.6), Абдулла Абдуллаев (7.4), Фаррух Сайфиев (6.7), Ҳожиакбар Алижонов (8.8), Отабек Шукуров (7.4), Одилбек Ҳамробеков (7.5), Жалолиддин Машарипов (7.9), Аббосбек Файзуллаев (8.4), Элдор Шомуродов (7.4).
Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар: Иброҳимҳалил Йўлдошев (6.6), Русланбек Жиянов (6.2).
Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоамиз энди 25 март куни Эронга қарши Теҳронда ҳаракат қилади. Мазкур тўқнашув ҳам Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.
Фикрлар