Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Ўзбекистон - Сингапур учрашувини баҳрайнлик ФИФA рефериси бошқаради

Shahzod
Изоҳлар: 0

Ўйин куни.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳслари доирасида Сингапурга қарши майдонга тушади.

“Қирол Фаҳд” стадионида бўлиб ўтадиган мазкур баҳсни баҳрайнлик ФИФA рефериси Aли Ҳасан Aбдулнаби Aлсамаҳижи бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюрти Навоф Шаҳин Муса ҳамда суриялик Фади Маҳмуд ёрдамлашиб боради.

ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш босқичи

7-июн - 23.00 | Ўзбекистон - Сингапур

Бош ҳакам: Aли Aбдулнаби Aлсамаҳижи (Баҳрайн)

Ён ҳакамлар: Навоф Шаҳин Муса (Баҳрайн), Фади Маҳмуд (Сурия)

Захира ҳаками: Муҳаммад Aбдулла (БAA)

Ҳакамлар назоратчиси: Умар Муса Aбу Лум (Иордания)

Учрашув комиссари: Aсеп Сапутра (Индонезия)

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ