Ўзбекистон - Яман учрашувида жамоалар қайси рангдаги либосларда майдонга тушади?

Биласиз, эртага Осиё яшил майдонларида жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари бўлиб ўтади. “D” гуруҳи доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз майдонида Яман билан баҳс юритади.

Бугун мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда учрашувнинг барча ташкилий жиҳатлари муҳокама этилди ва жамоалар эртанги баҳсни қандай либосларда ўтказишларига ойдинлик киритилди. Унга кўра, эртага Ўзбекистон терма жамоаси оқ рангдаги формада майдонга чиқади. Яман миллий терма жамоаси эса қизил рангдаги спорт либосларида ҳаракат қилади. Бош жамоамиз дарвозабони эгнида эса яшил рангли форма бўлади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур учрашув эртага, 10 октябрь куни Тошкент шаҳридаги “Пахтакор” марказий стадионида соат 17:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!