Ўзбекистон ITKF каратэ-до федерацияси ва Фарғона вилояти Миллий Гвардияси ўртасида меморандум имзоланди

Ўзбекистонда ITKF каратэ-до жадал суръатларда ривожланиб бормоқда. Шунингдек, кўплаб нуфузли турнирлар юртимизда ташкил этилаётганлиги ҳам бунга мисол бўла олади. Албатта, Ўзбекистон ITKF какратэ-до федерацияси ушбу яккакураш турини янада оммавийлаштириш ва ривожлантириш учун жиддий ҳаракатларни амалга ошираётганлигини ҳам айттиб ўтиш жоиз. Кўплаб ҳамкорликлар йўлга қўйилмоқда ва бир қатор меморандумлар имзоланди.

Жумладан, бугун 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув маркази билан Ўзбекистон  ITKF какратэ-до федерацияси ўртасида ўзига хос меморандум имзоланди. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув маркази бошлиғи полковник Жамолиддин Эргашевич Мирзалиев ушбу меморандумдан мамнун эканлиги ва озгина бўлса ҳам ITKF каратэ-дони оммавийлигини оширишга ёрдами тегишидан хурсанд эканлигини билдирди. Шунингдек, махсус ва ўқ отиш тайёргарлик цикли катта ўқитувчиси майор Мухсин Муминович Кулиджонов қўл остидаги ходимларнинг ҳам яккакурашдаги салоҳиятини оширишда ITKF каратэ-до катта кўмакчи бўлишини, умуман ҳамкорлик яхши самара беришини таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон  ITKF какратэ-до федерацияси раиси Шуҳратжон Кушмуратов ҳам ушбу ҳамкорлик икки томонга ҳам манфаатли бўлишини ва ходимларга маҳорат дарслари ташкил қилиб бериши борасида ҳам федерация яқиндан ёрдам беришини айтиб ўтди. 
Шу тариқа яна бир меморандум имзоланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!