Ўзбекистон Берлиндаги турнирда 11 та медал билан 1-ўринни эгаллади

  • 27.04.2026 13:52
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Дзюдо
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Икки кун давомида Германиянинг Берлин шаҳри ўсмирлар ўртасидаги нуфузли халқаро турнирга мезбонлик қилди. 

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Berlin Millennium Team Cadet European Cup 2026 турнирида Аурелиан-Чиприан Флис бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этди. Европа Кубогидаги кучли рақобатга қарамай, кадетларимиз 4 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза медали билан 35 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни банд этишди.

Франция, Озарбайжон, Туркия, Италия, Германия, Грузия сингари дзюдоси ривожланган давлатлар ортда қолдирилди. Германия заминида 4 маротаба Ўзбекистон давлат мадҳияси янгради. Финал дастури беллашувларини бевосита аренадан Ўзбекистоннинг Германиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Аҳатов кузатиб боргани ҳам эътиборга молик ҳолат. 

Шу йил март ойида Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтган Millennium Team Cadet European Cup 2026 турнирида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 3 та олтин, 4 та кумуш, 5 та бронза, жами 12 та медал қўлга киритган эди. Берлин турнирида чемпион бўлган Чарос Ҳикматова Анталияда ҳам олтин медал билан тақдирланганди. 

Албатта, бу муваффақиятлар замирида Аурелиан-Чиприан Флис бошчилигидаги мураббийларимизнинг хизмат ва ҳиссаси катта бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!