Ўзбекистон бокс федерацияси тизимида ўзгариш

  • 7 февраль, 2022, 13:17
  • 1
  • Бокс

Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг тегишли буйруғига асосан, Ўзбекистон бокс федерациясида халқаро бўлим бошлиғи лавозимида фаолият олиб бораётган Тиллабоев Шоҳид Гаппаржанович федерациянинг ижрочи директори лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Ш.Тиллабоев спорт соҳасида етарли тажрибага эга. Бунгача Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида, шунингдек футбол клубларда турли лавозимларда фаолият олиб борган.

2019 йилдан буён Ўзбекистон бокс федерациясида меҳнат қилиб келаётган мутахассис айни пайтда Халқаро бокс федерацияси мусобақалар ўтказиш қўмитаси, шунингдек Осиё бокс конфедерациясида мусобақалар ўтказиш комиссияси аъзоси ҳисобланади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
07/02/2022 16:07
Нима? Етарли тажрибага эга??? Огзини очиб, лавозимни эгаллаб утирган билан тажриба келиб колмайди! Бирон натижага эришган-ми?