Ўзбекистон бош мураббийи Индонезияга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Индонезия учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилди. Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида вакилларимиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Ўйин муҳим эди, албатта. Гуруҳдан чиқиш учун очко жуда катта аҳамиятга эга эди. Минимум вазифа бажарилганидан мамнунман. 

Индонезия жуда яхши ҳимояланди. Имкониятлардан унумли фойдаланишга уриндик. Аммо ҳаракатларимиз наф келтирмади.

Бу беллашувда дуранг учун майдонга тушмагандик. Асосий мақсад - ғалаба эди. Таркиб танлашди бир қанча ўзгаришларга қўл урдик. Баъзи йигитларга жисмоний томонлама, яна айримларига карточкалар бўйича муаммолар бўлгани сабаб дам беришга қарор қилдик.

Ўйинчиларни ҳар тарафлама ижобий ҳолатда ушлаб туришимиз лозим. Жаҳон чемпионати йўлланмасини берадиган бу турнирда кичик хатолар ҳам кечирилмайди.

Индонезия футболчилари узоқдан зарба беришга имкон беришмади. Улар яхши ҳимояланди ва кўплаб футболчиларимизнинг кучли зарбаларига рақиб ҳимоячилари тўғри "блок" қўя олди. 

Бешта ҳимоячи билан ўйнаш тактикаси аслида чалғитувчи бўлди. Биз ўйинда 3-4-3 тактикаси остида тўп тепдик. Кўриниб турибдики, рақиб мураббийи ҳам бу баҳсга етарлича тайёргарлик кўрдик. Ҳимояда кўп меҳнат қилдик, дея олмайман. Асосий вақтимиз ҳужумда ўтди. Шу сабаб 5 та ҳимоячи эмас, қанотдаги футболчиларни ярим ҳимоячига айланганини таъкидлай оламан.

Австралиянинг учрашувларини кузатиб боряпмиз. Ҳар бир беллашув таҳлил қилинмоқда. Уларда ажойиб шаклланган жамоа бор. Бизни яна бир қийин учрашув кутиб турибди", - деди мураббийимиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!