Ўзбекистон чемпионати муросасиз баҳсларга бой ўтмоқда

  • 27 ноябрь, 2017, 18:57
  • 0
  • Бокс

Термиз шағрида бокс бўйича ўтаётган мамлакат чемпионатининг бугунги беллашувларида 49,52,69,75,81 килограмм вазн тоифасидаги чарм қўлқоп усталамр навбатдаги жангларини ўтказди.

Чемпионатнинг 49 килограмм вазн тоифасида Нодиржон Мирзааҳмедов, Хайдарназар Файзов, Аброрбек Абдусаломов, Мироншоҳ Ибрагимов ғалаба қозонди.

Шунингдек, 52 кгда Асадбек Маликов, Абдувоҳид Марупхонов, Носиржон Рафиев, Ҳасанбой Латипохунов, Дониёр Орзуқулов, Шаҳриёр Исоқов, Жаҳонгир Болтабоев, Абдуллоҳ Қўчқоров рақиблари устидан зафар қучди.

69 кгда Фазлиддин Мелибоев, Сирожиддин Шодилжонов, Маҳмуд Гаипов, Фурхад Шомуродов, Бобоусмон Ботуров, Отабек Турдихўжаев, Муҳаффар Рашидов, Анвар Туропов навбатдаги босқичга йўл олди.

75 кгда Акмурод Ғоффоров, Исломбек Мўминов, Абдулазиз Бутаев, Акмалбек Қосимов, Одилжон Аслонов, Дилшодбек Рўзметов, Улуғбек Собиров, Фотан Қаҳрамоновлар кейинги босқичда баҳлашадиган бўлди.

81 кгда Козимбек Мардонов, Жалолиддин Ўктамов, Мадиёр Саидраҳимов, Бахромжон Фозилов рақибларини енгди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!