Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши хоккейчилари аниқланди

Унда "Семурғ" клуби "Бинокор"ни 4:1 ҳисобида (серияда 3:2) мағлуб этиб, Ўзбекистон чемпиони бўлди. Учрашувдан сўнг эса ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда даставвал шахсий совринлар ўз эгаларига топширилди.

Унга кўра, "Бинокор" аъзоси Жавоҳир Расулов чемпионатнинг энг фойдали хоккейчиси бўлди. "Семурғ" ҳужумчиси Сергей Голев эса энг яхши тўпурар ва ҳужумчи деб топилди. Шунингдек, Александр Зокиров ("Бинокор") энг яхши дарвозабон, Константин Говриленко ("Семурғ") эса энг яхши ҳимоячи бўлди.

Шундан сўнг беллашув ҳакамлари ҳам эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Ваниҳоят чемпионатнинг 3-ўрин эгаси "Ҳумо" хоккейчиларига бронза, финалда мағлуб бўлган "Бинокор"га кумуш ва чемпион "Семурғ" аъзоларига олтин медаллар ва 15 кглик кубок топширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!