Асосий мазмунга ўтиш

Дзюдо

Ўзбекистон Чехиядаги турнирда етакчилик қилмоқда

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Ёш дзюдочиларимиз Чехиядаги турнирда етакчилик қилишмоқда.

Чехия пойтахти Прага шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида "Prague Junior European Cup 2025" мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 4 қитъаси 32 давлатидан жами 428 нафар дзюдочи қатнашаётган турнирнинг биринчи кунги баҳслари Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун омадли келди. Камол Муродов бош мураббийлигидаги дзюдочиларимиз унда 2 та олтин, 2 та бронза медалини қўлга киритишди. Ушбу натижа билан ҳамюртларимиз биринчи кундан сўнг умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда кетишмоқда.

Олтин медаллар:
-66 кг: Дишодбек Ҳамроев
+78 кг: Умида Ниғматова

Бронза медаллар:
-60 кг: Самариддин Қўчқоров
-63 кг: Сарвиноз Ҳусанова

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ