Ўзбекистон делегацияси Бирмингем-2022 Бутунжаҳон ўйинларини иккита медаль билан якунлади

АҚШнинг Бирмингем шаҳрида XI Бутунжаҳон ўйинлари ўз поёнига етиб бормоқда. Айни пайтга келиб, унда қатнашган делегациямиз вакиллари ўз иштирокларини тугатиб бўлишди. Мусобақада 110 мамлакатдан ташриф буюрган 3600 нафардан ортиқ атлет иштирок этди. 

Ўзбекистон жамоаси ушбу мусобақага 5 нафар спортчи билан ташриф буюрди. Ҳамюртларимиз орасида дастлаб каратэчимиз Достон Отаболаев майдонга чиқди. -75 кг вазн тоифасида жанг олиб борган 2021 йилги жаҳон чемпиони якунда бронза медали билан тақдирланди. 

Шунингдек, Индонезияда ўтган 2018 йилги Осиё ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлган ушу устаси Дарья Латишева бу гал ҳам шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди. 

Афсуски, мусобақада баҳс олиб борган бадиий гимнастикачимиз Екатерина Фетисова, жиу-житсучимиз Баҳром Машрапов ҳамда муай-тай устаси Фанат Қаҳрамонга бироз омад етишмади. Шу тариқа, делегациямиз Бирмингемда 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритди. Келгуси Бутунжаҳон ўйинлари 2025 йили Корея Республикасининг Ченгду шаҳрида ўтказилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!