Ўзбекистон ФИФА эълон қилган реферилар рўйхатида қитъада нечанчи ўринда эканлигини биласизми? (Фото)
9 нафар бош ҳакам ва 11 нафар ёрдамчи ҳакамлар бу йил халқаро даражадаги учрашувларни бошқариш учун даъвогар ҳисобланади.
20 нафар ҳакамимиз (бош ва ёрдамчи ҳакам) ушбу йилда бўлиб ўтадиган халқаро футбол учрашувларини бошқариш учун даъвогар сифатида ФИФA реферилар рўйхатига киритилди.
Ўзбекистон ФИФA эълон қилган реферилар рўйхатида ОФК давлатлари ичида олтинчи бўлди.
ОФКга аъзо мамлакатлар орасида фақатгина Япония (24 нафар), Жанубий Корея (24), Хитой (24), Aвстралия (24) ва Эрон (22) ушбу рўйхатда Ўзбекистондан кўп вакилга эга.
Фикрлар