Ўзбекистон ФИФА рейтингида Венесуэланинг ортда қолдирдими?
Бугун “FIFA Series-2026” турнири ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Венесуэлани пенальтилар сериясида мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди.
Ушбу ўйин биз учун яна бир муҳим аҳамиятга эга эди. Беллашувдан олдин Ўзбекистон ФИФА рейтингида 1462 очкога эга бўлса, рақибимиз Венесуэлада 1465 очко мавжуд эди.
Агар бугунги ўйинда асосий вақтда ғалаба қозонилганида, уларни ортда қолдириш имконияти бор эди. Аммо учрашувнинг асосий вақти дуранг натижа билан якунлангани сабабли “оқ бўрилар” ҳисобига атиги 0.03 очко қўшилди.
Шу тариқа, Фабио Каннаваро шогирдлари ҳозирча ФИФА рейтингида 50-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар