Ўзбекистон футбол ассоциацияси Кейруш билан алоқага чиққан, бироқ ...

Ўзбекистон футбол ассоциацияси кеча миллий терма жамоамизга словениялик мураббий Сречко Катанец келиши ҳақида хабар берди. ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев ушбу тайинлов борасида ўз фикрини билдирди.

"Футбол мухлислари Сречко Катанецнинг мураббий бўлиш эҳтимоли ҳақидаги хабарни умумий олганда анча илиқ қабул қилишди. Европа ва Осиёни кўрган, билган мутахассис. Жаҳон ва Европа чемпионатига чиққан. Ишлаган жойларида барқарор фаолият олиб борган. Ироқ билан ўсишга эришган. Эрон билан рақобатда устунлик қилган.

Шу билан бирга, кўпчилик терма жамоа мураббийлиги борасида Карлош Кейруш номини тилга олмоқда. Яъни номзодлар орасида унинг тайинловини кутганлар бор экан. ЎФА кўплаб номзодлар қаторида Кейруш билан ҳам алоқага чиққан. У оилавий сабаблар билан Мозамбикда экани ва айни вақтда терма жамоани қабул қила олмаслигини билдирган", - дея ёзиб қолдирди Файзиев. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
13/08/2021 18:22
Aldamang Davronjon aldaman hech qanaqa suxbat bo‘lmagan Keyrush bilan
Davron Jenjayev
13/08/2021 18:36
Nima kerush amkizni uglimi bunchali ishonch bilan hapirayopsiz
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
13/08/2021 19:05
Katta bobomni bobosini qo‘shnisini tog‘asini o‘g‘li
Jurnalist Suxrobjon
13/08/2021 18:59
Murabbiydan bittada natija talab qilmay unga vaqt berish kerak.