Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази янги лойиҳа бошлади!

  • 10 ноябрь, 2024, 19:40
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

У13 ва У15 жамоалари иштирокидаги "Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчилиги"нинг Республика босқичи давомида ёш ҳакамлар учун 6 кунлик семинар ўтказилади. Жараён Марказ томонидан назорат қилиб борилади ва ўсиб келаётган реферилар учун мактаб вазифасини ўтайди. Қолаверса, дастур доирасидаги қатнашчилар алоҳида шартлар бўйича саралаб олинади. 

Tecno

Лойиҳадан кўзланган мақсад - умидли ва келажаги порлоқ ҳакамларни кашф этиш, уларни халқаро мусобақаларга муносиб тайёрлаш ҳамда ҳакамлик борасида Ўзбекистон номини дунёга танитиш каби устувор вазифалардан иборат. Марказ бундай лойиҳалар келгусида футболимиз ривожи учун манфаатли бўлишига ишонади ва ёш авлодни қўллаб-қувватлайди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!