Ўзбекистон футболчилар уюшмаси Жасур Жалолиддиновга агентлик билан шартномани бекор қилишда ёрдам кўрсатди
Анча гап-сўзларга сабаб бўлган Жасур Жалолиддинов масаласи ниҳоят якун топган кўринади. Маълумки, футболчи ўз хоҳишига кўра, “Андижон” билан шартнома имзолади. Яқинда Жалолиддинов sports.uz сайтига берган интервьюсида агенти билан ҳамкорликни тўхтатаётганига ҳам урғу бериб ўтганди.
Маълум бўлишича, футболчи агентлик билан шартномани бекор қилиш юзасидан Ўзбекистон футболчилар уюшмасига мурожаат билан чиққан. Натижада ЎФУ раҳбари Камолиддин Мурзоев бу борада Жалолиддиновга ёрдам кўрсатган. Мурзоев ўзининг фейсбукдаги саҳифасида шундай деб ёзди:
- Уюшмамиз аъзоси Жасур Жалолиддинов украиналик Евгений Ласицин билан тузилган ноқонуний ва ФИФА талабларига жавоб бермайдиган агентлик шартномасини бекор қилиш ҳамда янги жамоа билан ўз хоҳиши асосида шартнома имзолашда ёрдам кўрсатиш юзасидан мурожаат қилди.
Вазият юзасидан зудлик билан @fifpro_official юридик депортаменти бошлиғи Рой Вермеер билан боғландик. Футболчимизга FIFA DRC вакили сифатида бу ишни ўз назоратига олишини ҳамда янги жамоа билан шартнома имзолаши мумкинлигини тавсия қилди.
Жасур “Андижон” клуби сафида дебют ўйинини ўтказди. Уюшмамиз ва футболчимиз хужжатларни расмийлаштиришда бизга ёрдам берган Россия футболчилар уюшмасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, - деди Мурзоев.
Фикрлар