Ўзбекистон футзал терма жамоаси Марокаш билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон футзал терма жамоаси 11-дан 21-декабрга қадар Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Хосе Венансио Лопез мураббийлиги остидаги футзалчиларимиз йиғин давомида амалдаги Африка чемпиони Марокаш вакилларига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Ушбу баҳслар 18-20-декабрь кунлари Тошкентдаги "Юнусобод спорт мажмуаси"да соат 18:00да старт олади. Беллашувларга кириш бепул.

Маълумот учун, Марокаш футзал терма жамоаси жаҳон рейтингида 8-ўринда жойлашган.

ваол

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!