Ўзбекистон футзал терма жамоаси навбатдаги йиғин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилинди

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Осиё кубоги–2026 мусобақасига сўнгги тайёргарлик жараёни бошланди. Бугундан эътиборан миллий терма жамоамиз Ўзбекистон футбол ассоциацияси Терма жамоалар маркази спорт залида ўқув-йиғинга киришди.

Tecno

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев мазкур йиғин учун 20 нафар футзалчини жалб этди. Йиғин давомида Қувайт миллий терма жамоасига қарши иккита назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган. Томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ, ушбу ўйинлар ёпиқ тарзда ўтказилади.

Назорат учрашувларидан сўнг Осиё кубогига жўнаб кетадиган миллий терма жамоамизнинг 14 нафар футболчидан иборат якуний таркиби эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги қитъа чемпионатининг тартиб рақами бўйича 18-чиси ҳисобланади. Фақатгина тўртта жамоа — Эрон, Ўзбекистон, Япония ва Таиланд терма жамоалари Осиё кубогининг барча мусобақаларида иштирок этиб келмоқда.

Бу галги Осиё кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси финал босқичини C гуруҳида бошлайди. Рақибларимиз — Япония, Австралия ва Тожикистон терма жамоаларидир.

Мусобақа ўйинлари 27 январдан 7 февралга қадар бўлиб ўтади.

C гуруҳи ўйинлари тақвими

28 январь, чоршанба | 17:00
Ўзбекистон — Тожикистон
30 январь, жума | 13:00
Австралия — Ўзбекистон
1 февраль, якшанба | 13:00
Япония — Ўзбекистон

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби

Дарвозабонлар:

Шавкат Ибрагимов (“Оил Star”)
Аббос Элмуродов (“БМБ ПФC”)
Аббос Ўлмасбеков (“БМБ ПФC”)

Ҳимоячилар:

Илҳомжон Ҳамроев (“Оил Star”)
Машраб Одилов (“БМБ ПФC”)
Шаҳзод Саъдиев (“БМБ ПФC”)
Суннатилла Жўраев (“Насаф”)
Анасхон Раҳматов (“Насаф”)

Қанот ўйинчилари:

Муҳаммадали Хусанбоев (“БМБ ПФC”)
Шахрам Фахриддинов (ОКМК)
Хайрулла Солихов (ОКМК)
Самариддин Беркинов (“Оил Star”)
Аброр Ахмедзянов (СҚБ)
Акбар Усмонов (СҚБ)
Ихтиёр Ропиев (“Насаф”)
Элдор Нигматов (“Локомотив”)
Бурҳониддин Содиқов (“Локомотив”)

Ҳужумчилар:

Музаффар Аҳаджонов (“БМБ ПФC”)
Давлат Ибрагимов (“БМБ ПФC”)
Элбек Тўлқинов (“Оил Star”)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!