Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё Кубоги саралаши олдидан 2 та назорат ўйини ўтказади
Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Осиё кубоги саралаш босқичи олдидан Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Баҳодир Aҳмедов шогирдлари йиғин доирасида Қирғиз Республикаси билан 29 ва 30 март кунлари назорат учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, баҳслар “Юнусобод” спорт мажмуасида соат 13:00 да бошланади.
Маълумот учун, Осиё кубогининг саралаш учрашувлари 10-12 апрель кунлари Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади. Вакилларимиз ушбу босқичдаги иштирокини 10 апрель куни Непал терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.
Фикрлар