Ўзбекистон "ЖЧ-2026"да қанча мукофот пули олади?
Футбол бўйича Жаҳон чемпионати старт олмоқда. ФИФА 48 та иштирокчи давлат учун рекорд даражадаги мукофот пулларини ажратмоқда. ФИФА маълумотига кўра, 2023–2026 йиллар оралиғида ташкилот 11 миллиард доллар (тахминан 9,5 миллиард евро) даромад олишни режалаштирмоқда. Шу сабабли мукофот жамғармаси яна оширилган.
ЖЧ-2026 мукофот пуллари:
Чемпион: 42,7 млн евро
Финалчи: 28,2 млн евро
3-ўрин: 24,8 млн евро
4-ўрин: 23 млн евро
5–8-ўрин: 16,2 млн евро
9–16-ўрин: 12,8 млн евро
17–32-ўрин: 9,4 млн евро
33–48-ўрин: 8,5 млн евро
Тайёрлов харажатлари: 2 млн евро
Ўз тарихида илк бор мундиалда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси камида 8,5 миллион евро кафолатланган маблағ олади. Агар жамоа юқори босқичларга чиқса, бу сумма янада ошади.
Маълумот учун, Фабио Каннаваро бошчилигидаги “Оқ бўрилар” турнирнинг илк турида Колумбияга қарши майдонга тушади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 07:00 да старт олади.

Фикрлар