Ўзбекистон Карпин бошчилигидаги Россия билан нурсиз дурангга имзо чекди

Халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Ўзбекистон ҳамда Россия терма жамоалари ўзаро куч синашди. Мазкур беллашувда жамоалар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Шу тариқа, Сречко Катанец шогирдлари бу сафар нурсиз дуранг қайд этди. Маълумот ўрнида, вакилларимиз 16 ноябрь санасида Қозоғистон терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.

  • 90+3'

    Беллашув якунига етди. Ўзбекистон - Россия - 0:0.

  • 90+2'

    Учрашув якунига 1 дақиқа вақт қолди. Ўйинда ҳамон ҳисоб очилмади.

  • 90'

    Беллашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    Уххх! Терма жамоамиз аъзолари қулай имкониятдан гол ура олмади.

  • 87'

    Захирадан майдонга тушган Жиянов ўрнига Бобир Абдиҳолиқов ўйинга қўшилди.

  • 86'

    Ҳакам Жияновга нисбатан ишлатилган фолни очиқчасига кўрмай қолди ва жарима зарбаси бермади.

  • 85'

    Жиянов тиббий ёрдамга муҳтож.

  • 82'

    Ўзбекистон терма жамоаси тўпни ўзида ушлаб турибди.

  • 79'

    Жияновдан ажойиб алдамчи ҳатти-ҳаракатлар. У дебют ўйинида ёмон таассурот қолдирмаяпти.

  • 78'

    Вакилларимизнинг ҳужумига аниқлик ва кескинлик етишмаяпти.

  • 74'

    Ухххх! Юсуповдан яна бир ажойиб сейв. У жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.

  • 73'

    Ўткир Юсупов дарвозага қараб кетаётган тўпни муштлари билан қайтариб юборди.

  • 71'

    Россия учрашувда ҳужумкорликни кучайтирди. 

  • 68'

    Рақибларимиздан хавфли зарба. Аммо уриниш ноаниқ бўлди.

  • 65'

    Сильяновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 62'

    Ашурматов ўрнига Давронов майдонга тушди.

  • 58'

    Ҳамюртларимиз тўпни назорат қилмоқда.

  • 55'

    Мостовойнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 52'

    Вакилларимиз сафида ўзгариш. Азиз Турғунбоев ўрнига Руслан Жиянов, Элдор Шомуродов ўрнига Игорь Сергеев майдонга туширилди.

  • 51'

    Россия позицион ҳужумга ўтмоқда.

  • 48'

    Шомуродов бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо Шунин хавфни бартараф этди.

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди.

  • 45'

    Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча беллашувда ҳисоб очилмади.

  • 44'

    Уххх! Сайфиевнинг кутилмаганда берган зарбасини рақиб посбони бартараф этди.

  • 41'

    Шомуродовнинг узоқдан берган зарбаси ўта ноаниқ кўриниш олди.

  • 38'

    Ўйин шиддати юқори эмас..

  • 35'

    Мостовойга ҳимоячиларимиз гол уриши учун имкон бермади.

  • 32'

    Мостовойга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

  • 30'

    Ухх! Рақибларимиз хавфли вазият юзага келтирганди. Бироқ ҳимоячиларимиз яхши ҳаракат қилишди.

  • 27'

    Россия тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 24'

    Эркинов жуда қулай имкониятда бўлиб турган Шомуродовга пас бера олмади. Унинг узатмасини рақиб ҳимоячилари қайтариб қолди.

  • 21'

    Сайфиев майдон марказида кескин қўполлик ишлатди.

  • 19'

    Меҳмонлар устунликни ўз қўлига олишга уринмоқда.

  • 16'

    Ўйин кескин курашлар остида кечмоқда.

  • 13'

    Россияликлар тўпни назорат қилмоқда.

  • 10'

    Ҳамюртларимиз ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда. Шукуровнинг супер зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

  • 8'

    Эркиновга нисбатан фол ишлатилди.

  • 5'

    Шомуродов рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Бироқ Жикия вазиятни бартараф этди.

  • 3'

    Тўп учун икки томон ҳам жиддий кураш олиб бормоқда.

  • 1'

    Сайфиев меҳмонлар ўйинчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди.

  • 1'

    Ўйинга старт берилди. Ўзбекистон кўк, Россия қизил рангли либосларда тўп тепади.

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди. Старт учун барчаси тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Rescara
20/11/2022 19:15
Болла ёмон уйнамади. Сергеев умуман керемасакан термага. Хакамни кузини урисни ёги босиб колибди. Полни ён босди. Боллага Катанецга рахмат
Umrzoq Goziyev
20/11/2022 18:57
Sudyani boshqa davlatdan chaqirish kerak edi. Bu Qozog'istonlik sudya ularni yutkanimizga bizga qarshi boldi bugun