Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Лондонда Англиянинг крикет фонди раҳбарлари билан учрашди

Крикет спорт турини мамлакатимизда кенг кўламда ривожлантириш учун Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.


Крикет ривожлананган давлатлар билан халқаро ҳамкорлик ишларига эса федерация раиси Азиз Михлиев томонидан алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, айни кунларда Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб турган крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев бошчилигида федерация бош котиби Фазлиддин Ибодуллаев ҳамда Ўзбекистон (U-19) миллий крикет жамоаси сардори Алишер Ғайбуллаевлар кеча 19 январь куни Лондон шаҳрида жойлашган Ўзбекистон элчихонасига ташриф буюришди.

Федерация вакиллари Ўзбекистоннинг Буюк Британиядиги фавқулодда ва мухтор элчиси Равшан Усманов ва консул Бахтиёр Ходжаевлар билан биргаликда Англиянинг "Bat for a chance" беғараз крикет фонди раҳбарлари Виллиам Гаффней ва Омар Кҳан, Европа ва Осиё мамлакатлари бўйича иқтисодий-сиёсий масалаларда маслаҳат берувчи "Belgrave Europe" компания раиси, жаноб Фред Ҳаррисон ва Иқтисод ва туризмни ривожлантириш бўйича консультант ва ёзувчи Софий Ибботсонлар билан Ўзбекистонда Крикет спортини ривожлантириш масалаларида давра суҳбатини ўтказишди.

Қувонарлиси, учрашув доирасида крикет спорт турини мамлакатимизда кенг ривожлантириш борасида қатор келишувларга эришилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!