Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлардан сўнг икки гуруҳдаги ҳолат билан танишинг! (Фото)
Бугун Ўзбекистон кубогида 3 та учрашув бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, учала баҳс ҳам дуранг натижа билан якун топди.
Дастлаб, "Нефтчи" ўз майдонида "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлаган бўлса (0:0), кейинроқ "Металлург" "Юниред" билан аранг дурангга имзо чекди - 2:2. Куннинг сўнгги беллашуви "Бухоро" ва "Турон" жамоаларининг 1:1 ҳисобидаги дуранг натижаси билан ниҳоясига етди.
Марҳамат, қуйида "C" ва "D" гуруҳидаги илк турдан кейинги ҳолат билан танишинг.
Фикрлар