Ўзбекистон Кубоги. Динамо ярим финалга чиқди

Бугун Муборакдаги “Баҳром Вафоев” номидаги стадионда “Машъал” жамоаси Ўзбекистон Кубоги чорак  финал жавоб баҳсида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул  қилди.

Учрашувнинг 39-дақиқасида Амиржон Сафаров “Машъал” ҳимоясидаги хатодан фойдаланиб ҳисобни очди. Иккинчи бўлим аввалида “Машъал” футболчиси бурчакдан узатиб берилган тўпни Асилжон Бегимқулов бир зарба билан дарвозага жойлади.

60-дақиқада мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрли жарима зарбасидан Сардор Сулаймонов гол киритди ва “Динамо”га ғалаба келтирди.

Самарқандда ўтган илк ўйинда муборакликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бироқ меҳмонда иккита тўп кирита олган “Динамо” ярим финалга чиқди.

Ўзбекистон Кубоги. Ярим финал. Жавоб ўйини

18.45 «Машъал» (Муборак) – «Динамо» (Самарқанд) 1:2 #Тугади

Голлар: Асилжон Бегимқулов(52) - Амиржон Сафаров(39), Сардор Сулаймонов(60)

Ҳакамлар: Шерзод  Қосимов (Тошкент), Қанот ҳакамлари Александр Сидоров (Тошкент), Дониёр  Сайлалов (Тошкент), Шуҳрат Ражабов (Бухоро).

Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент).

“Машъал”: 30. Ботир Носиров, 2.Искандар Шойқулов(Аббос Шодмонов 46), 16. Сафаров Марадона(Кенжа Тўраев 71), 13.Шахзод Шайманов, 31.Игорь Тиманюк, 44.Асилжон Бегимқулов, 55.Аваз Агалиев, 90.Зафар Тўраев (с).17. Владислав Павленко, 77. Абдуллоҳ Олимов(Мизакамол Камолов 82), 19. Зоҳир Қўзибоев.

Захира: 35. Илёсов Жавоҳир, 6. Сардор Абдураимов, 8. Мирзакамол Камолов, 10. Муртазоев Хумоюн, 18. Шодмонов Аббос, 22. Бобур Қосимов, 23. Тўреав Кенжа.

«Динамо»: 27. Жўраев Темур, 2. Тўхтаев Комил, 4. Аламхонов Ҳакимжон(Сардор Сулаймонов 53) 5. Фирдавс Абдусаломов, 6. Фирдавс Абдусаломов 8. Азимов Жасур, 14. Ропак Раду, 15. Шохрухбек Холматов,  19. Мамажонов Орифжон, 20. Амиржон Сафаров(Искандар Холмурзаев 79), 26. Давлатжонов Саиджамол(Жавохир Қахрамонов 53).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!