Ўзбекистон кубоги финалининг энг яхши футболчиси ким бўлди?

Coca Cola Ўзбекистон кубогида финал учрашуви ўз якунига етди. Ҳал қилувчи беллашувга етиб келган АГМК ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 3:0 ҳисобида "шерлар" фойдасига ҳал бўлди.

Учрашувдаги голларга Драган Черан ҳамда Жалолиддин Машарипов муаллифлик қилди. Сербиялик футболчи дублни расмийлаштирган бўлса, Машарипов илк бор VAR орқали белгиланган пенальтини голга айлантирди.

Ўз голлари билан "Пахтакор" ғалабасига катта ҳисса қўшган Черан ПФЛ томонидан ўйиннинг энг яхши футболчиси, дея эътироф этилди.

photo_2020-12-20_17-35-00

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!