Ўзбекистон кубоги: “Локомотив” финалда "Насаф” билан куч синашади

Ўзбекистон кубоги 1/2 финал жавоб баҳсида “Бунёдкор” ўз майдонида “Локомотив” билан куч синашди.

Қизиқарли кечган учрашувнинг биринчи бўлимида жамоалар дарвозалари дахслсизлиги сақланиб қолинди. Иккинчи бўлимнинг 75-дақиқасида эса Темур Копадзе “қилдирғочлар” дарвозасини ишғол қилиб, меҳмонларнинг ғалабасини таъминлади. Ўйинга қўшиб берилган сўнгги дақиқада эса Баҳодир Насимов пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

Шундай қилиб, икки ўйинда ҳам ғалаба қозонган “Локомотив” финалда Қаршининг “Насаф” жамоаси билан куч синашадиган бўлди.

Финал беллашуви 30 ноябрь куни Самарқанддаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Кубоги. 1/2 финал жавоб учрашуви

“Бунёдкор”  (Тошкент) – “Локомотив” (Тошкент) – 0 : 1 (0 : 0, 0 : 1)

Гол: Темур Копадзе 75
Огоҳлантиришлар: Рустам Ашурматов 15, Баҳодир Насимов 79 – Марат Бикмаев 23
Амалга оширилмаган пенальти: Баҳодир Насимов 90+2

“Бунёдкор”: 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 22.Рустамжон Ашурматов, 3.Акрамжон Комилов, 30.Юрица Бульят, 17.Достонбек Ҳамдамов (16.Дилшодбек Аҳмадалиев 76), 29.Отабек Шукуров, 8.Жавлон Иброхимов (21.Сардорбек Азимов 81), 9.Минори Сато, 10.Элдор Шомуродов (11.Шаҳзодбек Нурматов 81), 14.Баҳодир Насимов.

“Локомотив”: 1.Игнатий Нестеров, 17.Салим Мустафоев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 4.Бобур Йўлдошев (37.Шерзод Файзиев 79), 15.Сардор Мирзаев (29.Қувондиқ Рўзиев 88), 18.Тимур Копадзе, 28.Икром Алибоев, 33.Олег Зотеев, 5.Кахи Махарадзе, 10.Марат Бикмаев (71.Артур Геворкян 68), 11.Темурхўжа Абдухолиқов.

Биринчи учрашув: 0:1

>>> “Бунёдкор” – “Локомотив” учрашувидан фоторепортаж

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!