Ўзбекистон кубоги. "Металлург" Про-лига дебютантини енга олмади
Ўзбекистон кубоги 1-тур учрашувлари давом эттирилмоқда.
"C" гуруҳи иштирокчиси "Металлург" бугун "Юниред"га қарши майдонга тушди. Бекободда бўлиб ўтган ўйинда томонлар 2:2 ҳисобидаги жанговор дурангга имзо чекди.
Мезбонлар сафида голларга Ҳусниддин Ғофуров ва Иброҳим Ибрагимов муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг икки голи Асомиддин Маматов ҳамда Муроджон Шамсиддинов номига қайд этилди.
Фикрлар