Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" Про-лига жамоасига имкон қолдирмади

Ўзбекистон кубоги 2-тур учрашувлари давом эттирилмоқда.

"C" гуруҳи иштирокчиси "Нефтчи" бугун "Юниред"га қарши майдонга тушди. Мазкур ўйинда меҳмонлар йирик 0:3 ҳисобида зафар қучди.

Фарғоналиклар сафида уч голни Абдуллаев, Батюшин ва Адҳамзода киритди. Бу голлар "йўлбарслар"га 3 очкони тақдим этди.

Шу тариқа, "Нефтчи" 4 очко билан гуруҳда етакчи бўлиб олди. "Юниред" ҳисобида 1 очко мавжуд.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию