Ўзбекистон кубоги. Ўз уйида "Қизилқум"га мағлуб бўлган "Локомотив" гуруҳда қолиб кетди

Ўзбекистон кубоги "D" гуруҳи 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

"Локомотив" ўз уйида "Қизилқум"ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ўйиндаги ягона гол 32-дақиқада рақиб ҳимоячиларининг қўпол хатосидан сўнг, Файзуллобек Жуманқўзиев томонидан киритилди. 

Шу тариқа, "темирйўлчилар" турнирни тарк этди, навоийликлар гуруҳда 6 очко билан кейинги босқичга йўл олди. 

  • Ўзбекистон - Ўзбекистон кубоги
  • Group Stage

Локомотив

Тугади
0 : 1

27.04.2024 16:30

Қизилқум

  • F. Jumankuziev 32'

"Олимпик Мобиуз" - "Зомин" қарама-қаршилигида ҳам минимал ҳисоб қайд этилди. Бурчак зарбасидан сўнг жарима майдончаси ичида келган тартибсизликдан 26-дақиқада Муҳаммадали Зоҳидов фойдалана олди. 

Гуруҳда 7 очко жамғарган "Олимпик Мобиуз" биринчи ўрин билан плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

  • Ўзбекистон - Ўзбекистон кубоги
  • Group Stage

Олимпик Мобиуз

  • Muhammadali Zohidov 27'
Тугади
1 : 0

27.04.2024 16:30

Заамин

Гуруҳдаги ҳолат қуйидагича:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!