Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" - "Зомин" учрашуви ўтказилмайди

Ўзбекистон кубоги 3-тур учрашувлари доирасидаги “Қизилқум” — “Зомин” ўйини меҳмон жамоанинг иқтисодий муаммолар туфайли ўйинга ташриф буюра олмагани сабабли ўтказилмайди.

Шуни инобатга олган ҳолда мазкур учрашувда “Ўзбекистон кубоги, Суперкубоги ва ўтиш ўйинлари регламенти”нинг 9.1-бандига асосан “Зомин” жамоасига 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият, “Қизилқум”га эса 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзилади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув бугун 20:00да бўлиб ўтиши керак эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!