Ўзбекистон кубоги учун саралаш баҳслари якунланди
29 март куни Ўзбекистон кубогига саралашнинг 3-босқичидан ўрин олган сўнгги икки учрашув якунлади.
Кунинг биринчи беллашуви Самарқанднинг “Азур” ҳамда Сирдарёнинг “Гулистон” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда томошабинлар фақатгина битта гол гувоҳи бўлишди. Баҳсдаги ягона голни 87-дақиқасида “Гулистон” клуби футболчиси Шохжахон Юнусов киритди ва жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

Кунинг драматик ва сермаҳсул кечган қарама-қаршилик эса Қўқоннинг “Ҳовоканд” ва Тошкентнинг “Оқтепа” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда мухлислар олтита голга гувоҳ бўлишди ва баҳс 3:3 ҳисобида якунланиб, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Серияда эса омад қўқонликларга насиб этди 3:2.

Маълумот учун, иккала учрашувда ҳам ғалаба қозонган жамоа Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Фикрлар