Ўзбекистон кубоги. ½ финал босқичига қачон қуръа ташланиши маълум

Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмаси ўйналаётган Ўзбекистон кубогида ярим финал иштирокчилари аниқланди: АГМК, “Навбаҳор”, “Насаф”, “Сўғдиёна”. 

Мусобақада ½ финал учрашувлари 13-14 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Жамоалар ўз рақибларини 8 сентябрь куни билиб олади. Шу куни Суперлиганинг 18-тури доирасида “Қизилқум” — “Олимпик” жамоалари тўқнаш келади ва беллашув “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. Мазкур учрашувнинг танаффуси вақтида ярим финалга қуръа ташлаб берилади.

Маълумот учун. Ўзбекистон кубогининг ярим финали ҳам 1 тадан ўйиндан иборат бўлиб, бунда жуфтликлар ҳам, уларда ким мезбон бўлиши масаласи ҳам қуръа ёрдамида аниқлаб олинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
03/09/2022 22:31
Навбахор сугдиона Билан тушса "А"" си чикади
&
Muhiddin
03/09/2022 22:17
Навбахор кимга тушса хам ўйин Наманганда бўлса бўлди
&
Турсунов Рамазон
03/09/2022 22:43
Качонгача Намабохорда булади .Агар шундй булса хакикат булмайди.