Ўзбекистон кубогининг яна бир иштирокчиси номи маълум

Бугун Ўзбекистон кубогига саралашнинг 3-босқич ўйинлари старт олди.

Бу босқичда илк учрашувида Қорақалпоғистон футбол академияси ҳамда Аҳмедов футбол академияси куч синашди. Учрашув қорақалпоқларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Нукусликлар сафида Куватбек Худойбердиев дублни расмийлаштирган бўлса, Дилшод Маҳмудов ўз номига битта гол ёздириб қўйишга эришди. Аҳмедов жамоасининг ягона голига эса Зиёдулла Саломов муаллифлик қилди. 

Маълумот учун,  Науриз Алимов шогирдлари бу ғалабадан сўнг Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичида йўлланмани қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!