Ўзбекистон кунни ғалаба билан бошлаб, ғалаба билан тугатди
Хабарингиз бор, Таиланднинг Чианг Май шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.
4-кунда, 66 кг да рингга кўтарилган Навбаҳор Ҳамидова мезбонлар вакиласи Жанжаем Суваннапҳенгга қарши жанг қилди. Ҳамюртимиз 3 раунд давом этган баҳсда рақибасига яхшигина зарбалар ёмғирини йўллади ва якунда ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонди. Шундай қилиб, бугунги жанглар ўз ниҳоясига етди. Эртага бизни яна бир қатор юртдошларимиз иштирокидаги баҳслар кутмоқда.
Осиё чемпионатида барча боксчиларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Фикрлар