Ўзбекистон мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатига қачон қуръа ташланади?
Тимур Кападзе мураббийлиги остидаги терма жамоамиз қуръа ташлаш жараёнида турнир мезбони сифатида 1-саватчадан ўрин олади. Ушбу саватчада шунингдек Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва Қатар вакиллари жой олган.

Мазкур мусобақада ярим финалга чиққан 4 жамоа 2021-йил Индонезияда ўтадиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади. Агар, индонезияликлар чорак финал босқичидан ўта олса, 5-йўлланма учун чорак финалда мағлуб бўлган жамоалар ўртасида плей-офф учрашувлари ўтказилади.

19 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасидаги ушбу мусобақага Тошкент, Олмалиқ ва Наманган шаҳарлари мезбонлик қилади. Чемпионат баҳслари аввал белгиланганидек, 14-31 октябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Айни пайтда, Ўзбекистон U 19 терма жамоаси Осиё чемпионатига ҳозирлик жараёнини қисқа танаффусдан сўнг қайта бошлади. 15 июнга қадар ёшлар терма жамоамиз пойтахтимиздаги “Чиғатой” базасида ўз машғулотлар давом эттиради.

У19 Осиё чемпионати-2020. Қуръа ташлаш маросими - Куала-Лумпур, Малайзия
18-июнь, соат 13.30 (Тошкент в.б.)

1-саватча: Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Қатар
2-саватча: Япония, Тожикистон, Австралия, Индонезия
3-саватча: Малайзия, Ироқ, Вьетнам, Комбоджа
4-саватча: Эрон, Яман, Баҳрайн, Лаос.
 
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)